Камчаткадаги Шивелуч вулқони денгиз сатҳидан 10 километр баландликда кул сочди

ASTANА. Кazinform — Камчатка ҳудудидаги Шивелуч вулқони денгиз сатҳидан 10 километр баландликда кул сочди. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Ягона геофизика хизмати Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими хабар берди.

вулқон
Фото: Рixabay

– Сунъий йўлдош маълумотларига кўра, Шивелуч вулқони денгиз сатҳидан тахминан 10 000 метр баландликка кул сочди, — дейилади хабарда.

Шивелуч Камчаткадаги фаол вулқонлардан биридир. У Эски Шивелуч вулқони, қадимги кальдера ва Ёш Шивелуч вулқонидан иборат. Мутахассисларнинг фикрига кўра, унинг ёши тахминан 60-70 минг йилга тенг.

Вулқон Уст-Камчатск туманидаги Ключи посёлкасидан тахминан 50 километр ва Петропавловск-Камчатский шаҳридан 450 километр узоқликда жойлашган.

Мутахассислар Шивелучнинг отилиши паст баландликларда учаётган самолётлар учун хавф туғдиришини таъкидладилар.

Эслатиб ўтамиз, Камчаткадаги Шивелуч вулқони 6 километр баландликка кул сочди.

Сўнгги хабарлар