Истанбулдаги черковдаги отишмадан кейин қўлга олинганлар орасида Россия фуқароси ҳам бор

İSTANBUL. Кazinform – Туркия полицияси 28 январь куни черковдаги отишмага алоқадорликда гумон қилиниб, 47 кишини, жумладан Россия фуқаросини ҳибсга олди. Бу ҳақда журналистларга Туркия ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Эрликая маълум қилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги ТАSSга таяниб.

25 пособников ДЕАШ арестованы  по решению суда в Стамбуле
Фото: Anadolu

“Черковга қуролли ҳужумни тергов қилиш доирасида 30 та манзилда амалиёт ўтказилди, натижада 47 киши ҳибсга олинди. Улар орасида бир нафар Россия фуқароси ва бир нафар Тожикистон фуқароси бор. Улар “Исломий давлат” (Қозоғистонда тақиқланган ташкилот – таҳр.) билан алоқадор бўлиши мумкин”, – деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, қўлга олинганлар хавфсизлик бўлимига олиб кетилган ва у ерда фавқулодда вазият юзасидан сўроқ қилинади.

“Истанбул асрлар давомида турли дин вакиллари учун бошпана бўлган ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади. Юртимиздаги тинчлик ва осойишталикни бузишни истаганларга ҳеч қачон йўл қўймаймиз”, – деди Али Эрликая.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни эрталаб икки қуролли шахс Истанбулдаги насроний черковида ўт очган эди. Қасддан уюштирилган ҳужумда бир киши ҳалок бўлди.

Сўнгги хабарлар