12:40, 22 Август 2025 | GMT +5
Исроилнинг Ғазога ҳужуми: Нетаньяху гаровга олинганлар бўйича музокаралар олиб боришга тайёр

Бу хабар Мудофаа вазирлиги Ғазо шаҳридаги ХАМАСнинг сўнгги йирик истеҳкомларини қўлга киритишга ёрдам бериш учун 60 мингга яқин заҳирачини чақириш режасини маъқуллаганидан бир кун ўтиб эълон қилинди.
Ҳарбийлар Ғазо сектори шимолида фаолият юритаётган тиббиёт муассасалари ва хорижий ташкилотларни шаҳар аҳолисини ҳудуднинг жанубий қисмига эвакуация қилишга тайёргарлик кўришни бошлашлари ҳақида огоҳлантира бошлади, деб ёзди пайшанба куни Исроил армияси матбуот котиби Авичай Адраей Х саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилда Ғазони ишғол қилиш режасига қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.