Исроил Ғазонинг тўлиқ изоляция қилинганлигини маълум этди
Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант Ғазо бутунлай изоляция қилинганини маълум этди. Ҳозирча электр, озиқ-овқат ва ёқилғи йўқ. Мудофаа вазири шундай буйруқ Исроил ХАМАС террорчилик гуруҳига қарши курашаётгани учун берилганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

“Мен Ғазо секторини тўлиқ изоляция қилишни буюрдим. Электр, озиқ-овқат, ёқилғи бўлмайди, ҳамма нарса ёпиқ", - деди Галлант ЦАХАЛ Жанубий қўмондонлигининг Беэр-Шевда ўтказган текширувидан сўнг.
Исроил армияси Ғазо секторидаги қамалда қолган иккита қочқинлар лагерига – Жабалия ва Аш-Шатига ҳаводан зарба берди. Ал-Шати масжиди ҳам портлатилган. Ўнлаб жароҳатланганлар Ғазо шаҳридаги асосий Аш-Шифа касалхонасига етказилди.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни Фаластиннинг ХАМАС гуруҳи Исроилга ҳужум қилиб, мамлакат уруш ҳолатига ўтганидан сўнг бир қатор давлатлар фуқароларини Исроилдан олиб чиқишни ташкил қилган эди.