Исроилда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Исроилда фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Фото: Илья Ефимович/dpa/Global Look Press

Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат жорий этилганини маълум қилди, деб хабар беради Кazinform агентлиги Lenta.ruга таяниб.

Haaretz нашри хабар беришича, мамлакат ҳуқуқ-тартибот кучларига кўнгиллиларни жалб қилишни эълон қилган.

Аввалроқ исроиллик исломий ХАМАС ҳаракати томонидан мамлакатнинг чегарадош ҳудудларида ўққа тутилиши сабабли ҳар 15 дақиқада сирена овози эшитилаётганини маълум қилган эди.

Яна бир маҳаллий аҳолининг айтишича, мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилинган.

“Ҳозир мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилинган, аэропорт ёпилган ва эвакуация қилишнинг иложи йўқ. Мамлакатни тарк этишнинг бошқа йўли ҳам йўқ – бизни араб давлатлари ўраб олган”, — деди у.

7 октябрь куни эрталаб ХАМАС Исроилга ракета зарбалари бериб, ҳарбий операция бошланганини эълон қилди.

Сўнгги хабарлар