Испаниянинг машҳур журнали Алматини тоғ ёнбағридаги энг яхши 5 та шаҳар қаторига киритди
ASTANA. Kazinform - Испаниянинг Viajar сайёҳлик журнали Алматини тоғлар ёнбағрида жойлашган вашаҳар марказидан тоғ чанғи трассаларига тез етиб бориш мумкин бўлган дунёдаги бешта шаҳар қаторига киритди, деб хабар беради Kazinform шаҳар маъмуриятига таяниб.
Нашрда Алмати қишки ва фаол туризм учун ривожланган инфратузилмаси билан машҳур бўлган Инсбрук (Австрия), Гренобль (Франция) ва Зальцбург (Австрия) каби йўналишлар билан бир қаторда тақдим этилган.
Ушбу мақола нашр вакилларининг Алмати шаҳрига ташрифидан сўнг ёзилган бўлиб, у Almaty Tourism Bureau кўмагида ташкил этилган, ва унда меҳмонларга шаҳарнинг асосий сайёҳлик жойлари, табиий ва маданий ёдгорликларини тақдим этган.

Айниқса, Шимбулоқ тоғ чанғи курортига алоҳида эътибор қаратилган. Бу ердаги осма йўл меҳмонларни денгиз сатҳидан 3 минг метрдан ортиқ баландликка олиб чиқса, дунёдаги энг баланд тоғли очиқ муз майдони жойлашган Медеу мажмуаси ҳам ҳайратлантирди. Осма йўл билан юқорига кўтарилиш унутилмас таассурот ҳадя этса, шаҳарнинг бой маданий ва гастрономик ҳаёти Алматини сайёҳлар учун янада жозибали қилади.

Эслатиб ўтамиз, 1978 йилда ташкил этилган Viajar журнали Испаниядаги энг нуфузли туристик нашрлардан бири ҳисобланади. Сайёҳлар учун нашр маданий, фаол ва маърифий туризмга устуворлик беради.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Vogue Қозоғистонни 2025 йилдаги энг яхши 14 та йўналиш қаторига киритган эди.