Ҳуқуқ ҳимоячилари 2024 йилда Испанияга борар йўлда минглаб одамлар ҳалок бўлганини хабар қилишди
ASTANA. Kazinform - Испаниянинг муҳожирлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Caminando Fronteras гуруҳи 2024 йилда Испанияга етиб олишга уринаётган 10 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожир денгизда ҳалок бўлганини даъво қилмоқда, дея хабар беради Кazinform агентлиги Euronewsга таяниб.
Caminando Fronteras томонидан 15 декабрь ҳолатига кўра, ўлим ҳолатларининг аксарияти Атлантика йўналиши (одамлар Ғарбий Африкадан Канар оролларигача борадиган йўл – таҳр.) бўйлаб содир бўлган, бу йўл узунлиги, чекланган қирғоқ қўриқлаш ресурслари ва океан оқимларининг хилма-хиллиги туфайли дунёдаги энг хавфли йўл ҳисобланади. Ҳуқуқ ҳимоячилари бошқа йўналишларда ҳам 700 киши ўлганини маълум қилган. Caminando Fronteras ҳисоботига кўра, жабрланганларнинг умумий сони 2023 йилга нисбатан 58 фоизга ошган.
Гуруҳ муҳожирлар оилаларининг ҳикоялари ва қутқарув ишлари бўйича расмий статистик маълумотларга асосланган маълумотларни тўплайди. Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳисоботида айтилишича, қурбонлар орасида 1538 нафар бола ва 421 нафар аёл бор, йилнинг энг ҳалокатли ойлари апрель ва май ойлари ҳисобланади. Шунингдек, улар 2024 йилда Мавританиядан сузиб келаётган кемалар сонининг “драматик ўсиши”ни қайд этдилар; айнан шу мамлакат Канар оролларига йўл олган муҳожирлар учун асосий жўнаб кетиш нуқтасига айланган.
Февраль ойида Испания Мавританияга одам контрабандасига қарши курашиш ва ноқонуний чиқиб кетишнинг олдини олиш учун 210 миллион евро ажратишга ваъда берди.
Испания Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг 15 декабрига қадар мамлакатга денгиз орқали 57,7 мингдан ортиқ муҳожир борган, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 12 фоизга кўпдир. Аксарият кўпчилик Атлантика йўлидан юрган.
Caminando Fronterasнинг маълумотлари Missing Migrants Project каби бошқа ташкилотларнинг маълумотларидан сезиларли даражада фарқ қилади. Унинг сўзларига кўра, 2024 йилда худди шу Атлантика йўналишида 979 муҳожир бедарак йўқолган. Бироқ, экспертларнинг таъкидлашича, ҳар бир ташкилотда маълумотларни тўплаш усуллари сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин, бу эса рақамлардаги фарқларга, баъзан эса жуда муҳим рақамлар бўлишига олиб келади.
Европа мамлакатларидаги муҳожирларнинг замонавий портрети қандай ўзгаргани Кazinform агентлигининг мухбири материалида батафсил берилган.