13:02, 16 Октябрь 2025 | GMT +5
Илҳом Алиев Қозоғистонга давлат ташрифи билан келади
ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 20-21 октябрь кунлари Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади, деб хабар беради Ақорда.

“Ташриф давомида олий даражадаги музокаралар ўтказилади.
Президентлар Олий давлатлараро кенгаш ва Қозоғистон-Озарбайжон бизнес форумида ҳам иштирок этади”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари «Қазатомсаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Мейиржан Юсуповни қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.