Икки ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 11,6 млрд долларга етди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 11,6 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

экспорт ва импорт
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 767,4 млн АҚШ долларига ёки 7,1 фоизга ошган.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида:

  • Экспорт – 3,5 млрд
  • Импорт – 8,1 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

2026 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистон жаҳоннинг 160 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг юқори улуши Хитой (27,5 %), Россия Федерацияси (18,3 %), Қозоғистон (7,2 %), Туркия (3,6 %) ва Корея Республикаси (2,7 %) ҳиссасига тўғри келди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 5,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

Сўнгги хабарлар