IBF янгиланган рейтингида ўзбекистонлик боксчиларнинг ўрни қандай
TASHKENT. Kazinform — Халқаро бокс федерацияси (IBF) профессионал боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди, деб хабар беради UzA.
Унга кўра, мазкур жадвалдан уч нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган.
Жумладан, супер оғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов 6-ўринга кўтарилган бўлса, иккинчи энг енгил вазн тоифасида Муроджон Аҳмадалиев 11, иккинчи ўта енгил вазн тоифасида эса Ҳасанбой Дўсматов 12-ўриндан жойлашди. Қолган ўзбекистонлик профессионал боксчилар ўз вазн тоифаларида мазкур янги рейтинг жадвалига кира олмади.
Маълумот ўрнида, 31 ёшли Муроджон Аҳмадалиев фаолияти давомида 16 та жангда иштирок этиб, 14 ғалаба ва 2 мағлубият расмийлаштирган. У айни дамда Калифорниянинг Индио шаҳридаги йиғинда WBA титулига даъвогар Бектемир Мелиқўзиев ва собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримов билан биргаликда машғулотлар ўтказмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов WBA рейтингида биринчи бўлди.