Хорижда фуқароларимизнинг овоз беришлари юқори фаоллик билан ўтмоқда - ҚР ТИВ

ASTANA. Kazinform – ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко Референдум ўтказиш бўйича Марказий комиссияда бўлиб ўтган брифингда хориждаги қозоғистонликлар референдумда фаол овоз беришаётганини маълум қилди.

Василенко Роман Юрьевич
Фото: Виктор Федюнин / Kazinform

“Фуқароларимизнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида Қозоғистоннинг хорижий мамлакатлардаги муассасалари қошида 59 давлатда референдум ўтказиш бўйича 74 та участка комиссиялари ташкил этилди. Сайловчиларнинг умумий сони 12 307 нафарни ташкил этади. Соат 08:15 дан бошлаб референдум ўтказувчи 26 та участка комиссияси хорижда иш бошлади. 48 та участка очилиши кутилмоқда. Тез орада Яқин Шарқ ва Европа давлатларида жойлашган участкалар ўз фаолиятини бошлайди”, - деди у.

Шетелдегі азаматтарымыздың дауыс беруі жоғары белсенділікпен өтіп жатыр – СІМ
Фото: Виктор Федюнин / Kazinform

Вазир ўринбосарининг айтишича, хориждаги референдум ўтказиладиган участкалар орасида АҚШнинг Сан-Франциско чеккасидаги участка охирги бўлиб очилади.

“Умуман олганда, хориждаги фуқароларимизнинг овоз бериш жараёни юқори фаоллик билан ўтаётганини кузатамиз. Вақт фарқи туфайли Вашингтон, Нью-Йорк, Оттава шаҳарларида Астана вақти билан соат 16:00да, Сан-Францискода эса Астана вақти билан соат 20:00да сўнгги референдум участкалари ишлай бошлайди”, — деди Роман Василенко.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистон халқи атом электр станциясини қуриш масаласи бўйича умумхалқ референдумида овоз беради.

Аввал хабар қилинганидек, ҚР Бош вазири Олжас Бектенов Астанадаги Талабалар саройида жойлашган 61-сонли сайлов участкасида овоз берди.

ҚР Энергетика вазири референдумда овоз берди.

Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин АЭС қурилиши бўйича референдумда пойтахтдаги 164-сайлов участкасида ўз танловини амалга оширди.

Сўнгги хабарлар