Ҳукумат раҳбари ўз танловини қилди

ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Олжас Бектенов Астанадаги Талабалар саройида жойлашган 61-сайлов участкасига овоз бериш учун келди.

Олжас Бектенов
Фото: Правительство РК

Ҳукумат раҳбари қайд этилган участкада биринчилардан бўлиб ўз танловини амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистон халқи атом электр станциясини қуриш масаласи бўйича референдумда овоз беради.

Референдум бўйича Марказий комиссия раиси ўринбосари Константин Петров Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш масаласи бўйича мамлакатнинг барча ҳудудларида умумхалқ референдуми бошланганини расман маълум қилди.

“ҚР референдум ўтказиш бўйича Марказий комиссияси вилоятлар ҳамда Астана, Алмати ва Чимкент шаҳарлари комиссиялари тақдим этган маълумотларга кўра, эрталаб соат 7:00 ҳолатига кўра, вилоятларда 10 249 та сайлов участкасида овоз бериш бошлангани ҳақида хабар берди. Ҳудудий комиссиялар қарорига кўра, 84 та участкада овоз бериш эрталаб соат 6:00 да бошланди”, — деди у.

Сўнгги хабарлар