08:49, 06 Октябрь 2024 | GMT +5
ҚР Энергетика вазири референдумда овоз берди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев атом электр станцияларини қуриш масаласи бўйича умумхалқ референдумида овоз берди.
Энергетика вазири пойтахтдаги Smart бизнес марказида жойлашган №230 сайлов участкасида овоз берди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистон халқи атом электр станциясини қуриш масаласи бўйича умумхалқ референдумида овоз беради.
Аввал хабар қилинганидек, ҚР Бош вазири Олжас Бектенов Астанадаги Талабалар саройида жойлашган 61-сонли сайлов участкасида овоз берди.
Қозоғистон бўйлаб 10 249 референдум участкасида овоз бериш бошланди.