Ҳиндистон сув ости миналарини синовдан ўтказмоқда
NEW DELHI. Kazinform – Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари ва Мудофаа тадқиқотлари ташкилоти (DRDO) кўп мақсадли сув ости миналарини муваффақиятли синовдан ўтказганини эълон қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради ТАСС.

“Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари яширин кемалар ва сув ости кемаларини нишонга оладиган замонавий, маҳаллий ишлаб чиқилган сув ости минасини муваффақиятли синовдан ўтказди”, – дейилади вазирлик баёнотида.
Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнат Сингх синовларни шарҳлар экан, мина “Ҳиндистон денгиз флотининг сув ости жанговар имкониятларини янада оширишини” таъкидлади.
Ҳиндистон томонидан бошқариладиган Жамму ва Кашмир ҳудудида содир этилган терактдан сўнг Покистон билан кескинлик кучайган бир пайтда Нью-Деҳли бир қатор ҳарбий техникани денгизда, ҳавода ва қуруқликда синовдан ўтказди.
22 апрель куни қуролли шахслар Жамму ва Кашмир иттифоқидаги машҳур сайёҳлик шаҳарчаси Паҳалгамда теракт уюштирди. Хаки кийимидаги эркаклар автоматлардан ўқ узиб, 25 Ҳиндистон фуқароси ва 1 Непал фуқаросини ўлдирган. Жиноятчилар воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлган.
Кўп одамлар яраланган. Ҳужумни “Қаршилик кўрсатиш майдони” деб номланган гуруҳ ўз зиммасига олди. Бу гуруҳ Покистонда тақиқланган “Лашкар-и-Тойиба” ташкилотига алоқадор. Ушбу воқеадан сўнг Ҳиндистон Покистон билан сув шартномасини тўхтатди ва Янги Деҳлидаги покистонлик маслаҳатчилардан мамлакатни тарк этишни талаб қилди. Покистонликларга берилган визалар ҳам бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, ҚР Президенти Ҳиндистон Бош вазирига ҳамдардлик билдирди.
БМТ Бош котиби Ҳиндистондаги қуролли ҳужумни кескин қоралади.
Покистон Нью-Деҳлининг теракт ҳақидаги айбловлари асоссиз эканини маълум қилди.
Ҳиндистон ва Покистон чегарасида отишма юз берди.
Нарендра Моди Москвадаги Ғалаба парадига боришдан бош тортди.