Ҳиндистон Pralay ракетасини синовдан ўтказди

ASTANA. Кazinform — Ҳиндистон ўзи ишлаб чиқарган маҳаллий қисқа масофали квази-баллистик Pralay (Пралай) ракетасининг иккита алоҳида синов учириши муваффақиятли якунланганини эълон қилди. Бу ҳақда Аnadolu агентлиги хабар берди.

ракета
Фото: Аnadolu

NDTV каналининг хабар беришича, Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги қошидаги Мудофаа тадқиқотлари ва ишланмалари ташкилоти (DRDO) маҳаллий вақт билан соат 10:30 атрофида Одиша қирғоғидан иккита ракетани учирди.

Вазирлик баёнотида турли хил жанговар каллакларни ташишга қодир бўлган иккала ракета ҳам режалаштирилган траекторияни аниқ кузатиб борганлиги ва учириш муваффақиятли бўлганлиги айтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея баллистик ракета учирганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар