Ҳавоси энг ифлос мамлакатлар аниқланди
ASTANA. Kazinform - Энг ифлос ҳаво Чад, Бангладеш, Ҳиндистон, Конго ва Покистонда, деб ёзади Kazinform агентлиги IQAairга таяниб.

Швейцариянинг IQAair компанияси тадқиқотига кўра, дунёдаги кўпчилик одамлар ифлосланган ҳаводан нафас олади. 2024 йилдаги ўлчовларга кўра, фақат еттита давлатда заҳарли РМ2.5 микрозаррачалари даражаси ЖССТ стандартларидан паст.
Ҳаводаги зарарли зарраларнинг энг паст ўртача йиллик даражаси Исландия, Австралия, Янги Зеландия, Эстония ва бир қанча кичик орол давлатларида мавжуд. Уларда индикатор ЖССТ томонидан тавсия этилган кубометр учун 5 мкг дан ошмайди.
Чад, Покистон, Бангладеш, Конго Демократик Республикаси ва Ҳиндистонда вазият энг ёмон экани айтилмоқда. 2024 йилда бу мамлакатларда РМ2.5 даражаси мақбул даражадан камида 10 баравар юқори бўлган, Чад эса чегарадан 18 баравар юқори бўлган. Мутахассислар шунингдек, дунёдаги энг ифлос 10 та шаҳардан 6 таси Ҳиндистонда жойлашганини таъкидламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бишкек дунёнинг энг ифлос шаҳарлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллагани ҳақида хабар берган эдик.