Бишкек дунёнинг энг ифлос шаҳарлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади

None
ASTANА. Кazinform - Атмосфера сифати рейтингини эълон қилувчи www.iqair.cоm сайти маълумотларига кўра, Бишкек ҳавонинг ифлосланиши бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Kazinform.

Сайт маълумотларига кўра, Бишкекда ҳавонинг ифлосланиши 306 AQI (ҳаво сифати индекси) «хавфли» даражага тўғри келади.

Иккинчи ўринда Дакка (Бангладеш) - 179 АQI, учинчи ўринда Деҳли (Ҳиндистон) - 176 АQI. Бу шаҳарларда ҳавонинг тозалик даражаси «зарарли» деб баҳоланади.

Рўйхатнинг дастлабки ўнлигидан, шунингдек, Калькутта (Ҳиндистон), Карачи (Покистон), Мумбай (Ҳиндистон), Аккра (Гана), Бағдод (Ироқ), Тошкент (Ўзбекистон) ва Лаҳор (Покистон) шаҳарлари жойлашган.

Экологларнинг фикрича, шаҳар атмосферасининг ифлосланишига тоғлардан келадиган шамол оқимини тўсиб қўйган кўп қаватли уйлар билан ободонлаштирилгани, қишда маҳаллий аҳолининг кўмир билан иситиши сабаб бўлган.


Сўнгги хабарлар
telegram