Грузия Қозоғистон олдидаги қарзини тўлиқ тўлади

ASTANА. Кazinform — Грузия 2004 йил июль ойида Париж клуби доирасида тузилган ташқи қарзни реструктуризация қилиш тўғрисидаги келишувлар бўйича кредитор давлатлар олдидаги барча мажбуриятларини бажарди, дея хабар беради Кazinform мухбири Commersant нашрига таяниб.

Грузия
Фото: Pixabay

Париж клуби - ривожланаётган мамлакатларнинг қарзларини реструктуризация қилиш билан шуғулланадиган норасмий давлатлар гуруҳи. У 1956 йилда ташкил этилган ва унга аъзо давлатлар келишуви асосида фаолият юритади.

Нашрга кўра, Грузиянинг умумий қарзи 225 миллион доллардан ошган, шундан 28 миллион доллари Қозоғистонга тегишли. Бу суммага 1999 йилгача муддати ўтган кредитлар, 1999–2004 йиллардаги қарз бўйича фоизлар, шунингдек, 2004–2006 йилларга мўлжалланган тўловлар киради.

Қозоғистонга сўнгги тўлов 636 минг долларни ташкил этди ва 2025 йил сентябрида амалга оширилган.Қарзни қайтариш жараёни 2011 йилда бошланган ва жорий йилда тўлиқ якунланган.

Қозоғистондан ташқари, Грузия 2004 йилда қуйидаги асосий кредитор давлатлар олдидаги қарзини реструктуризация қилган:

  • Россия - 153 миллион доллар
  • Туркия - 53,4 миллион доллар
  • Арманистон - 19,6 миллион доллар
  • Озарбайжон – 16,2 миллион доллар
  • Эрон - 12,8 миллион доллар

2025 йил сентябригача Грузия бу давлатлар олдидаги барча қарзларини тўлиқ тўлаб бўлди.

Қарзни тўлаш Грузияга молиявий босимни сезиларли даражада камайтирди, бу унга муддати ўтган кредитларни бирлаштириш ва уларни қайтаришни кечиктириш имконини берди.

Грузия Молия вазирлиги қарзни тўлашнинг якунланиши мамлакат молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, халқаро ҳамкорлар ишончини ошириш, иқтисодий ўсиш учун шарт-шароит яратишда муҳим қадам эканлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Грузия йил бошидан буён савдо айланмасини 10 фоизга оширди.

Сўнгги хабарлар