Григорий Ломакин Мисрдаги турнирнинг чорак финалга йўл олди

Ломакин
Фото: Sports.kz

Қозоғистонлик теннисчи Григорий Ломакин Мисрнинг Шарм-аш-Шайх шаҳрида бўлиб ўтаётган ITF турнири хард йўналиши бўйича жуфтлик баҳсларида илк учрашувини ўтказди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Sports.kzга таяниб.

Россиялик спортчи Евгений Филиппов билан жуфтлик ҳосил қилган Ломакин Николо Консонни – Филиппо Специали жуфтлигига қарши кортга чиқди ва икки сетда умумий 7:6, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Учрашув Миср турнирининг 1/8 финал босқичида бўлиб ўтди.

25 ёшли қозоғистонлик спортчи АТР (Профессионал теннисчилар ассоциацияси) жаҳон рейтингида жуфтлик баҳсларида 321-ўринни эгаллаб турибди.

Сўнгги хабарлар
telegram