Ғазода ҳалок бўлганлар сони 66 мингдан ошди
2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг қамалдаги Ғазо секторига ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 66 050 нафарга етди.

Ғазо секторидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган 24 соатнинг ўзида анклавдаги ўққа тутилиши оқибатида 79 киши ҳалок бўлган, 379 киши жароҳатланган.
Исроил армияси 19 январь куни 18 март куни ХАМАС билан ўт очишни тўхтатиш келишувини бузган эди.Ўшандан бери ҳужумларда 13137 фаластинлик ҳалок бўлди, 56121 нафари яраланди.
Исроилнинг 27 майдан бери АҚШ билан келишилган ҳолда ташкил этилган ёрдам тарқатиш марказларига уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 2566 нафарга етди, яна 18769 нафари яраланди.
2023 йил 7 октябрдан буён Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида яраланганлар сони 168 162 нафарга етди.
Минглаб жасадлар қулаган бинолар вайроналари остида қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюцияга вето қўйди.