18:41, 04 Июль 2025 | GMT +5
Ғазо можароси: Исроил ҳарбийлари қурбонлари сони 438 нафарга етди
ASTANA. Kazinform – Исроил армияси Ғазо секторида яна бир аскари ҳалок бўлганини маълум қилди, деб хабар беради Anadolu.

Расмий баёнотда айтилишича, ҳалок бўлган аскар капрал унвонига эга бўлиб, эксклав шимолидаги "жанговар операция пайтида" ҳалок бўлган.
Шу тариқа, расмий маълумотларга кўра, Ғазода 2023 йилнинг 27 октябрь куни қуруқликдаги операция бошланганидан бери ҳалок бўлган Исроил аскарларининг умумий сони 438 нафарга етган.
Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 7 октябрдан бери давом этаётган Исроил ҳужумларида камида 57 130 фаластинлик ҳалок бўлган, 135 173 нафари яраланган.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Исроилнинг Ғазога эрталабки ҳужуми оқибатида 39 фаластинлик ҳалок бўлгани ҳақида ёздик.