Футбол: Қозоғистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади
ASTANA. Кazinform - Футбол бўйича Қозоғистон ва Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари октябрь ойида ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Қозоғистоннинг 21 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси Тошкентда ўзбекистонлик футболчилар билан тўқнаш келса, 15 ёшгача бўлган футболчилар терма жамоаси ўзбекистонликлар билан Алмати шаҳрида куч синашади.
Қозоғистон футбол федерацияси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўртасидаги ҳамкорлик анчадан бери давом этиб келмоқда. Хусусан, миллий терма жамоа, болалар ва аёллар жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари тез-тез ўтказиб турилади. Бунгача икки давлатнинг 16 ёшгача бўлган терма жамоалари Чимкентда тўқнаш келган бўлса, 19 ёшгача бўлган қизлар терма жамоалари Тошкентдаги яшил майдонга чиққанди.
Мамлакат футбол федерациясининг хабар беришича, Қозоғистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, қозоғистонликлар ноябрь ойида ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги Бельгияга қарши ўйиндан сўнг Хорватияда Фарер оролларига қарши баҳс олиб боради.
Шунингдек, Қозоғистонлик ўқувчилар илк бор дрон-футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади.