Фан ва таълимни рақамлаштириш қандай суръатда – ҚР Фан ва олий таълим вазири ўринбосари жавоби

ASTANA. Кazinform – Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда ҚР Фан ва олий таълим вазири ўринбосари Камил Ақатов рақамли экотизим орқали фан ва таълимни қандай яхшилаш мумкинлигини айтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

«Рақамлаштириш бўйича асосий ташаббусларни амалга ошириш мақсадида вазирлик томонидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Бу йўналишда фан ва олий таълимнинг сифатли рақамли экотизимини шакллантириш имконини берувчи ташаббусларга устувор аҳамият қаратилмоқда. Хусусан, ҳозирда фойдаланилаётган барча ахборот тизимларини бирлаштириш», — деди Камил Ақатов.

Унга кўра, экотизим платформасини яратиш орқали олий таълим тизимининг маълумотлар архивини шакллантириш мумкин. Шунингдек, жорий этилган инновациялар орқали вазирлик олий таълим ва фан мониторингини яхшилаш имкониятига эга бўлади.

Бундан ташқари, вазир ўринбосари аввалроқ мамлакатдаги битта олий таълим муассасаси негизида «Рақамли университет» моделини жорий этиш бўйича махсус лойиҳа амалга оширилишини айтган эди.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар