Европада спиртли ичимликлар ҳар йили тахминан 800 минг кишининг ўлимига сабаб бўлади — ЖССТ
ASTANA. Kazinform — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Европада ҳар йили тахминан 800 минг киши спиртли ичимликлар истеъмол қилиш туфайли вафот этади, деб хабар беради DW.
ЖССТнинг 2019 йилга оид аниқлаштирилган маълумотларига кўра, Европа минтақасида жароҳатлардан тахминан 145 000 ўлим алкоголь билан боғлиқ бўлган.
Кўпинча бу маст ҳолда йўл-транспорт ҳодисасига учраганлар ёки ичимлик ичиб жароҳат олганлардир.
Шунингдек, 2019 йили Европада қайд этилган 26,5 минг ўлим «одамлар ўртасидаги зўравонлик» оқибатида содир бўлган бўлиб, ушбу тоифадаги ҳолатларнинг 40 фоиздан ортиғи ичимлик билан боғлиқ бўлган.
Европа минтақаси дунёда энг кўп алкоголь истеъмол қиладиган ҳудуд саналади. Бунга жавобан ЖССТ Европа мамлакатларига алкоголли ичимликларга солиқлар ва нархларни оширишни, алкоголь сотиладиган соатлар, кунлар ва жойларни чеклашни, шунингдек, алкоголли ичимликлар рекламасини тақиқлашни ёки чеклашни тавсия қилади.