Европа Лигаси: «Астана» «Лудогорец»га қарши жавоб ўйинини ўтказади

Учрашув 17 августдан 18 августга ўтар кечаси Астана вақти билан соат 00:00да бошланади ва «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Англиялик Энтони Тейлор бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга ҳамюртлари Константин Хадзидакис ва Нил Дэвис ёрдам беришади. Ёрдамчи ҳакам австралиялик Жарред Гиллетт.
Дастлабки ўйинда қозоғистонликлар 2:1 ҳисобида зафар қучганди.
«Астана» Европа лигасининг плей-офф босқичига чиқса Нидерландиянинг «Аякс» клуби билан учрашади.
Мағлуб бўлса, «Астана» Конференциялар лигасининг плей-офф босқичида «Валмиера» (Латвия) ва «Партизани» (Албания) ғолиби билан куч синашади.
Бунгача «Астана» Чемпионлар лигасида Грузиянинг «Динамо Тбилиси» клубини мағлуб этган (1:2, 1:1), кейин эса Хорватиянинг «Динамо Загреб» жамоасига имкониятни бой берган (0:4, 0:2).
Эслатиб ўтамиз, «Астана» 2015-2016 йилларда Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этган.
2016, 2017, 2018 йилларда эса Европа лигаси гуруҳ босқичида иштирок этган.
Муаллиф: Адилжан Умбет