Европа лигаси: «Астана» пойтахтда «Лудогорец» устидан ғалаба қозонди

Бугунги учрашувда жамоалар кескин ўйин кўрсатишди. Биринчи дақиқаларданоқ дарвоза ёнида ҳужум уюштирди. Болгария клубидан Ноа Сундберг 34-дақиқада ҳисобни очди. Ўйиннинг 40-дақиқасида пойтахт клубидан Жарко Томасевич ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимда «Астана» футболчиси Александр Марочкин ўзининг тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб, якуний ҳисобни қайд этди.
Шу тариқа, пойтахт клуби рақиби устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Жавоб учрашуви 17 августда бўлиб ўтади.
«Астана» Европа лигасининг плей-офф босқичига чиқса Нидерландиянинг «Аякс» клуби билан учрашади.
Бу жамоадан мағлубиятга учраган тақдирда «Астана» Конференциялар лигасининг плей-офф босқичида «Валмиера» (Латвия) ва «Партизани» (Албания) жамоалари ғолиби билан куч синашади.
Муаллиф: Адилжан Умбет