Европа чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси Сан-Маринони 3:1 ҳисобида мағлуб этди

Футбол
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионати саралаш босқичининг еттинчи турида Қозоғистон терма жамоаси Сан-Марино устидан ғалаба қозонди, деб хабар беради Кazinform.

ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон терма жамоасининг Сан-Марино терма жамоасига қарши ўйинини қўллаб-қувватлаш учун “Астана Арена” стадионига келди.

Терма жамоани қўллаб-қувватлаш учун Давлат раҳбари билан бирга таниқли спортчилар, спорт фахрийлари, маданият арбоблари ташриф буюришди.

Улар орасида Қозоғистон халқ артисти Димаш Қудайберген, мини-футбол бўйича Қозоғистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Паулу Рикарду Фигейра Силва (Кака) ва бошқалар бор.

Учрашув чоғида қозоғистонлик футболчилар дарҳол ҳужумга ўтишди. Бироқ рақиб жамоа ҳимоячилари унга муносиб қаршилик кўрсата олишди.

Футбол
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

Ўйиннинг 19-дақиқасида қозоғистонлик Ислам Чесноков Сан-Марино дарвозасига узоқдан тўп киритди. Шу тариқа, у илк гол муаллифига айланди.

Шундан сўнг майдон эгаларида гол уриш учун бир қанча имкониятлар бўлди. Бироқ ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи таймда эса биринчи дақиқаларданоқ қозоғистонлик футболчилар жиловни ўз қўлига олишга ҳаракат қилишди. Натижада 51-дақиқада Ислам Чесноков ўйин давомида иккинчи бор гол урди.

Футбол
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

60-дақиқада эса Сан-Марино футболчиси Симоне Франчози ҳисобдаги фарқни қисқартирди.

Ўйиннинг 92-дақиқасида қозоғистонлик Абат Аймбетов белгиланган пенальтидан фойлана олди.

Шу тариқа Қозоғистон 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Терма жамоа 8 ўйиндан кейин 15 очко билан “Н” гуруҳида учинчи ўринда бормоқда.

Дастлабки икки ўрин Словения ва Дания терма жамоаларида 19 очко бор.

Энди 20 ноябрь куни қозоғистонлик футболчилар Словенияга қарши майдонга тушади.

Футбол
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform
Футбол
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform
Футбол
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

Сўнгги хабарлар