Эрон ИИҚК разведка бошқармасига янги раҳбар тайинланди
ASTANA. Kazinform — Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Мажед Хадемини разведка бошқармаси бошлиғи этиб тайинлади, дея хабар беради Kazinform агентлиги Xinhuaга таяниб.

Бу тайинланиш ИИҚК бош қўмондони Муҳаммад Пакпур томонидан якшанба куни Теҳронда Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан уюштирилган ҳаво ҳужумида ИИҚК собиқ разведка бошлиғи Муҳаммад Казимий ва унинг ўринбосари Ҳасан Моҳакак ўлдирилганидан бир неча кун ўтиб амалга оширилди.
Илгари М.Хадеми ИИҚК разведкани ҳимоя қилиш ташкилотини бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, 13 июнь, жумага ўтар кечаси Исроил Эрон ҳудудига йирик зарбалар берган эди. Бунга жавобан Теҳрон Исроил томон юздан ортиқ дронларни учирди.
Аввалроқ Тель-Авивдаги Европа Иттифоқи делегацияси биноси ҳудудига ракета тушгани ҳақида ёзган эдик.