17:28, 16 Июнь 2025 | GMT +5
Air Arabia авиакомпанияси 20 июнгача БАА ва Россия ўртасидаги барча рейсларни тўхтатиб қўйди
БААнинг Абу-Даби, Шаржа ва Рас ал-Хайма шаҳарларидан парвозларни амалга оширувчи Air Arabia авиакомпанияси 20 июнга қадар БАА ва Россия ўртасидаги барча рейсларни тўхтатди. Бу ҳақда авиакомпания расмий сайтида маълум қилинди, дея хабар беради ТАСС.

Шунингдек, авиаташувчи Ироқ ва Эронга парвозларни тўхтатиш қарорини 30 июнгача узайтирди.
Ливан ва Иорданияга мунтазам рейслар мос равишда 18 ва 21 июнь кунлари қайта тикланади.
Шаржа ёки Абу-Даби орқали бу икки давлатга йўл олган йўловчилар жўнаб кетиш аэропортида учишга рухсат этилмайди.
Эслатиб ўтамиз, Яқин Шарқдаги вазият кескинлашгани сабабли Эрон ва Ироқ ўз ҳаво ҳудудини ёпган. Шу муносабат билан Air Astana авиакомпанияси парвозлар уларнинг ҳаво ҳудудини четлаб ўтишини маълум қилди.