Елена Рибакина жаҳон рейтингида тўртинчи ўринга кўтарилди

елена рыбакина
Фото: WTA

ASTANA. Kazinform – Аёллар теннис ассоциацияси (WТА) яккалик ва жуфтлик баҳсларининг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Яккалик баҳсларида дастлабки учликда ўзгариш кузатилмади.

Польша вакили Ига Швентек пешқадам, беларуслик Арина Соболенко иккинчи, америкалик Кори Гауфф учинчи ўринда.

Абу-Дабидаги WТА 500 турнирида чемпион бўлган қозоғистонлик Елена Рибакинани тўртинчи ўринга олиб чиқди.

Е.Рибакина Доҳа WТА 1000 мусобақасини иккинчи даврадан бошлаб, хитойлик Чжу Линь билан учрашади.

Жуфтлик баҳсларида ҳамон бельгиялик Элизе Мертенс, тайбэйлик Се Шувэй ва австралиялик Сторм Хантер пешқадамлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина Абу-Даби турнири ғолибига айлангани ҳақида ёзган эдик.

Дмитрий Попко ҳам АҚШдаги мусобақада чемпион бўлди.

Сўнгги хабарлар
telegram