Елена Рибакина Абу-Даби турнирида ғолиб чиқди

елена рыбакина
Фото: ktf.kz

ABU DHABI. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 5-ракеткаси Елена Рибакина Абу-Даби (БАА) шаҳрида ўтказилган WТА 500 турнирида ғолиб чиқди.

Финалда қозоғистонлик теннисчи дунёнинг 14-ракеткаси россиялик Дарья Касаткина билан бош соврин учун баҳслашди.

Рақиблар бунгача тўрт марта тўқнаш келишган. Ҳисоб тенг - 2:2.

Бу сафар биринчи партияда Е.Рибакина рақибига имкон қолдирмади - 6:1. Елена иккинчи сетда брейк билан олдинга ўтган бўлса-да, россиялик теннисчи ҳисобни тенглаштирди - 2:2.

Ҳисоб 4:4 бўлиб турганида Рибакина навбатдаги брейкни амалга оширишга муваффақ бўлди - 5:4. Кейин тўп узатганда ҳам янглишмади - 6:4.

Бир соату 10 дақиқа давом этган мусобақа давомида Елена 3 та эйс билан бирга 10 та брейк-пойнтдан олтитасини қайд этди. Касаткина бешта брейк-пойнтдан учтасини фойдаланди.

Шундай қилиб, бу йил Елена Рибакина иккинчи марта WТА 500 мусобақасида ғолиб чиқди. У ўтган ой Австралиянинг Брисбен шаҳрида юқори натижа қайд этди.

Сўнгги хабарлар