Елена Рибакина янги мавсумни қайси мусобақада бошлаши маълум бўлди
Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 4-ракеткаси Елена Рибакина янги мавсумни қайси мусобақада бошлаши маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Е.Рибакина Аёллар теннис уюшмасининг (WТА) янги мавсумида Брисбен (Австралия) турнирида иштирок этишга қарор қилди.
Мусобақа ташкилотчиларидан олинган маълумотларга кўра, Брисбен мусобақада дунёнинг 2-ракеткаси, Беларусь вакили Арина Соболенко иштирок этмоқчи.
Brisbane International халқаро турнири 31 декабрдан 7 январга қадар бўлиб ўтади. Бу Australian Open чемпионати арафасидаги ўйинлардан бири бўлади.
Маълумки, бу йил Елена Рибакина Австралия очиқ чемпионати финалига чиқди ва Индиан-Уэллс (АҚШ) ва Рим (Италия) WТА 1000 турнирлари чемпионига айланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон теннисчиларининг жаҳон рейтинги эълон қилингани ҳақида ёзган эдик.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ