Елена Рибакина Цинциннати турнирининг тўртинчи босқичига йўл олди

ASTANA. Kazinform — Қозоғистоннинг биринчи ва дунёнинг 10-ракеткаси Елена Рибакина Цинциннатида (АҚШ) ўтказилаётган WТА 1000 турнирининг тўртинчи босқичига йўл олди.

Елена Рыбакина пробилась в полуфинал WTA 1000 в Монреале
Фото: Федерация тенниса Казахстана

Қозоғистонлик теннисчи учинчи босқичда дунёнинг 22-ракеткаси бельгиялик Элисе Мертенсга қарши кортга чиқди.

Рақиблар бунгача олти марта тўқнаш келишган бўлса, уларнинг бештасида қозоғистонлик спортчи ғалаба қозонган.

Икки соату 12 дақиқа давом этган шиддатли баҳсда Рибакина 11 та эйс билан бирга 8 та брейк-пойнтдан учтасини фойналанди. Мертенс 11 та эйс, 2 та брейк (6 та брейк-пойнт) билан ажралиб турди.

Елена Рибакина чорак финал йўлланмаси учун дунёнинг 6-ракеткаси америкалик Медисон Кейс билан беллашади.

Ўтган йили Е.Рибакина Цинциннатида иккинчи даврадан нарига ўта олмади.

Яна бир қозоғистонлик 40 ёшли Галина Воскобоева япониялик Мию Като билан жуфтлик баҳсларининг биринчи даврасида россиялик Александра Панова – хитойлик Ханью Гога 7:5, 0:6, 5:10 ҳисобида имкониятни бой берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистондан уч нафар ёш теннисчи Японияда бўлиб ўтадиган “Ролан Гаррос” саралаш турнирига йўлланма олгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар