Елена Рибакина ўтган йилги Уимблдон финалидаги рақиби Онс Жабер билан ўйнайди

None
Фото: ktf.kz
ASTANА. Каzinform – Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 3-ракеткаси Елена Рибакинанинг Уимблдон турнирининг чорак финалидаги рақиби аниқланди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Дунёнинг 6-ракеткаси тунислик Онс Жабер тўртинчи босқичда дунё рейтингида 9-ўринни эгаллаб турган чехиялик Петра Квитовани осонлик билан мағлуб этди.

Биринчи партияда тунислик спортчи рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади - 6:0. Иккинчи сет ҳам унинг устунлиги билан ўтди - 6:3.

Шу тариқа, О.Жабер ва Е.Рибакина чорак финалда тўқнаш келишади.

Ўтган йили Уимблдондаги сўнгги баҳсда Елена Рибакина Онс Жаберни 3:6, 6:2, 6:2 ҳисобида мағлуб этиб, чемпион бўлган эди.

Қозоғистон ва тунислик спортчилар ўзаро тўрт марта тўқнаш келишган. Ҳисоб тенг - 2:2.

Е.Рибакина ва О.Жабер ўртасидаги учрашув 12 июль куни марказий кортда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Елена Рибакина ва Анна Данилина Уимблдоннинг чорак финалига йўлланма олди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram