Дуров нима учун Францияда уни айблашаётганини тушунмаяпти

ASTANA. Kazinform – Telegram асосчиси Павел Дуров Франция расмийлари уни нима учун айблаётганини тушуна олмаслигини айтди, деб ёзади ТАСС ахборот агентлиги.

Дуров
Фото: t.me/durov/346

“Улар мени айнан нимада айблашаётгани ҳозирча менга тушунарсиз. Аввалига қонун талабларига жавоб бермаяпмиз, дейишди, лекин ундай эмас. Агар шундай бўлса ҳам, "иштирок этиш" ни бу тарзда тушунтириш аниқ эмас. Адвокатларнинг айтишича, деярли ҳеч қандай прецедент йўқ”, – деди Дуров америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида.

Унинг таъкидлашича, илгари Францияда "жиноятчилар учун махсус яратилган, банк ҳисоблари бўлмаган, аудитсиз кичик иловалар жиноий жавобгарликка тортилган".

“Telegram – бу мутлақо бошқа даража: миллиард фойдаланувчи, текширилган, шаффоф”, – дея қўшимча қилди у.

Павел Дуров айбловларнинг бемаънилигини таъкидлади.

“Улар (Франция расмийлари — таҳр.) Telegramнинг миллиардлаб фойдаланувчилари орасида ноқонуний фаолият билан шуғулланаётганлар борлигини ва бунинг олдини олиш учун етарлича ҳаракат қилмаганимни айтишади. Лекин бу абсурд. Бу жиноят содир этган 350 миллион америкалик фуқаролардан бири учун Дональд Трампни (АҚШ президенти) ҳибсга олиш ёки Макронни (Франция президенти Эммануэль) Тулузадаги талончилик учун қамоққа ташлаш билан бир хил. Бу бемаънилик”, – таъкидлади Telegram асосчиси.

Шу билан бирга, Дуров мамлакатдан чиқиб кетиш чекловлари туфайли ҳали ҳам Францияда эканлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, асли россиялик миллиардер, Telegram асосчиси Павел Дуров 2024 йил августида Францияда ҳибсга олинган эди.

Сўнгги хабарлар