Павел Дуров Францияда ҳибсга олинди — ОАВ

Павел Дуров
Фото: durov/ instagram

ASTANA. Kazinform - Telegram асосчиси, россиялик миллиардер Павел Дуров Францияда ҳибсга олинди. Бу ҳақда ТАСС Франциянинг LCI телеканалига таяниб хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, унинг ёнида севгилиси ва тансоқчиси бўлган.

Павел Дуров Париж яқинидаги Ле-Бурже аэропортида қўлга олинган. Телеканал хабарига кўра, тадбиркор Францияга Озарбайжондан шахсий бизнес самолётида учиб келган.

Бунгача у Францияда қидирувда бўлганлар рўйхатида бўлган.

Vc.ruнинг ёзишича, бу хабардан сўнг миллиардерга тегишли Toncoin криптовалютаси қиймати 10 фоизга тушиб кетган.

Айрим оммавий ахборот воситалари унинг айбловлар бўйича 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Павел Дуров - бир неча йилдан бери Франция фуқароси. Бироқ, сўнгги йилларда у асосан Бирлашган Араб Амирликларида яшаган.

Эслатиб ўтамиз, Павел Дуров шу йилнинг ёзида Қозоғистонга ташриф буюрган эди.

Унинг таъкидлашича, 20 миллион қозоғистонликдан 12,5 миллиони Telegramдан фойдаланади.

Шунингдек, яқинда Павел Дуров Бурабайдаги Iqanat мактаби ўқувчилари учун 356 минг доллар ажратгани ҳам маълум бўлди.

Сўнгги хабарлар
telegram