Дунё аҳолисининг ҳар миллиардга ўсиши

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 38 миллион 236 минг 704 кишини ташкил этди.

дунё аҳолиси
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич билан Ўзбекистон аҳоли сони бўйича дунёдаги энг кўп аҳолига эга 40 та давлат қаторига кирди.

Дунё аҳолиси сонининг ҳар миллиардга ўсиши:

— 1804 йил – 1 млрд киши

— 1927 йил – 2 млрд киши

— 1960 йил – 3 млрд киши

— 1974 йил – 4 млрд киши

— 1987 йил – 5 млрд киши

— 1999 йил – 6 млрд киши

— 2011 йил – 7 млрд киши

— 2022 йил – 8 млрд киши

2026 йил ҳолатига кўра, дунё аҳолиси 8,2 миллиарддан ошган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг қайси ҳудудида аҳоли сони кўп эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар