Дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси Astana Open ATP 500 турнирида иштирок этади

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси, «Катта дубулға» турнирининг уч карра чемпиони, британиялик Энди Маррей Astana Open ATP 500 мусобақасида иштирок этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясининг хабар беришича, Э.Маррей мусобақа ташкилотчиларидан махсус таклифнома олган.

Э.Маррей теннис тарихида учта «Катта дубулға» турнирларида (Wimbledon – 2013, 2016, US Open-2012) ғолиб чиқиш билан бирга эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида икки марта Олимпия чемпиони бўлган ягона спортчи ҳисобланади.

1-9 октябр кунлари Нур-султан шаҳридаги «Beeline Arena» миллий теннис марказида бўлиб ўтадиган машҳур турнирда Э.Маррейдан ташқари «Катта дубулға» турнирлари чемпионлари: Даниил Медведев (US Open-2021), Марин Чилич (US Open-2014) ва Стэн Вавринка (Australian Open-2014, Roland Garros-2015, US Open-2016) беллашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик теннисчи Таиланддаги мусобақада чорак финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.




Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram