Дубайда ҳаво таксиси 2026 йилда ишга туширилади
ASTANА. Кazinform – Дубайда биринчи тижорат ҳаво таксисининг ишга туширилиши 2026 йилга режалаштирилган. Ҳозирда самолётларнинг учиши ва қўниши учун вертипортлар қурилмоқда, деб хабар беради NBC.
АҚШнинг Joby Aviation Inc. компанияси Uber хизмати билан биргаликда 2026 йилда Дубайда биринчи ҳаво таксисини ишга туширишни режалаштирмоқда. Компания 16 йилдан бери электр самолёт ишлаб чиқмоқда. У тахминан йўлтанламас автомобиль катталигида, олтита винтли, тўрт йўловчига мўлжалланган ва соатига 320 км тезликда уча олади.
NBC маълумотларига кўра, ҳаво таксисида саёҳат нархи Uber Black хизматининг энг қиммат нархига тенг бўлади. Ҳаво таксиси буюртма жиҳатидан оддий таксидан фарқ қилмайди. Бироқ, ҳаво транспорти фақат махсус платформалар - вертипортлардан учиб, қўна олади. Ушбу платформаларга саёҳат оддий Uber транспорт воситаси томонидан таъминланади.
Америка телеканалининг хабар беришича, Дубайда тўртта вертипорт аллақачон қурилмоқда. Улардан бири Ал Мактум халқаро аэропортида жойлашган бўлади. Ҳаво таксилари аэропортдан Дубай марказигача бўлган 45 дақиқалик йўлни атиги 10 дақиқада босиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Алмати ва Алатау шаҳарларида ҳаво таксилари ишга туширилиши ҳақида хабар берган эдик.