Дональд Трамп АҚШнинг 47-президенти: Унинг Марказий Осиёга нисбатан сиёсати қандай бўлади

Дональд Трамп яна АҚШ президенти этиб сайланди. Бу нафақат Америкада, балки бутун дунёда катта ўзгаришлар бўлишини англатади. Ўзининг кутилмаган хулқ-атвори ва ўз давлатида унга қарши очилган шов-шувли иш билан танилган тадбиркор ва миллиардернинг ҳокимият тепасига келишидан Марказий Осиё давлатлари нимани кутиши керак? Kazinformнинг АҚШдаги мухбири бу саволга жавоб топишга ҳаракат қилди.

Дональд Трамп - 47-ой президент США: какую политику он выберет в отношении Центральной Азии
Коллаж: Сanva

«Atlantic Council» Евроосиё марказининг мустақил тадқиқотчиси Марк Темницкий фикрича, Трамп маъмуриятининг Марказий Осиёга нисбатан позициясини тушуниш учун “республикачилар” сиёсатига чуқурроқ назар ташлаш керак.

Дональд Трамп - 47-ой президент США: какую политику он выберет в отношении Центральной Азии
Фото: carnegiecouncil.org

Экспертнинг фикрича, биринчи президентлик даврида Трампнинг Марказий Осиё билан алоқалари Байден маъмуриятидан фарқли бўлган.

Жорж Вашингтон университетининг Марказий Осиё бўйича дастурига кўра, “Трамп маъмурияти Марказий Осиёга нисбатан янги сиёсий қадамлар ташлашда сустлик қилди”.

Масалан, АҚШ Давлат департаменти ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигида Марказий Осиё ва Осиёнинг бошқа минтақалари билан боғлиқ бўлган бир қанча юқори ва ўрта даражадаги сиёсий лавозимлар бюджетнинг қисқариши туфайли бўшаб қолди. Шунинг учун ҳам АҚШнинг собиқ давлат котиби Рекс Тиллерсон Марказий Осиёдаги ҳамкасблари билан учрашмаган ва бу ўз навбатида Американинг минтақамиз билан ўзаро муносабатларига салбий таъсир кўрсатган.

Фақат 2020 йилнинг февраль ойида Трамп маъмурияти Марказий Осиё бўйича “Минтақавий интеграцияни ошириш, инсон ҳуқуқлари ва ислоҳотларни ривожлантириш ҳамда АҚШ тараққиётига кўмак бериш доирасида инвестицияларни тақдим этишга кўмаклашишга асосланган” стратегиясини эълон қилди.

Демак, Трамп маъмурияти Марказий Осиёдаги фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаб олди, бироқ бу қарама-қаршиликлардан ҳоли эмас. Хусусан, Марказий Осиё билан муносабатлар стратегияси 2020 йил ноябрида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига бир неча ой қолганида эълон қилинган эди. Ўша пайтда президент маъмурияти минтақавий сиёсат вариантларини тайёрлаш учун жуда оз вақтга эга эди.

Режа ҳам танқидга учради. «Voice of America»нинг ёзишича, Марказий Осиё бўйича янги стратегия аввалги версияларидан унчалик фарқ қилмаган. Бу қайсидир маънода Буш ва Обама даврида Американинг Марказий Осиёга ёндашувига ўхшарди.

Халқаро Тинчлик учун Карнеги Жамғармаси ходими Пол Стронский таъкидлаганидек, Трампнинг Марказий Осиё бўйича режасининг энг фойдали жиҳатларидан бири бу "минтақага ҳеч қандай зарар келтирмаслиги" эди.

Июль ойида Милуокида бўлиб ўтган Республикачилар миллий қурултойида Республикачилар миллий қўмитаси 2024 йилда бўлиб ўтадиган АҚШ президентлик сайловлари учун партия дастурини эълон қилди. Ҳужжатда Американинг иттифоқчи ва ҳамкорлари билан муносабатларини мустаҳкамлаш зарурлиги ҳақида сўз юритилмаган. Россия ҳатто тилга олинмаган ва ҳужжатда Хитойнинг таъсирига қарши курашиш учун АҚШ бошқа давлатлар билан қандай мувофиқлаштириш кераклиги кўриб чиқилмаган.

Бироқ, халқаро дастурлар директори ва Халқаро солиқ ва инвестиция марказининг энергия, ўсиш ва хавфсизлик бўйича катта таҳлилчиси Уэсли Александер Хилнинг фикрича, янги маъмурият Хитойга нисбатан “тажовузкорроқ” бўлади.

Уэсли Александер Хилл
Фото:Рустем Қожибаев\Kazinform

Экспертнинг фикрича, Хитойни ушлаб туриш учун саноат, савдо ва тариф сиёсати билан боғлиқ кўплаб умумий стратегиялар мавжуд. Бу, ўз навбатида, Марказий Осиёга ҳам ўз таъсирини кўрсатади.

“АҚШ савдо, объектлар қуриш ва инфратузилма бўйича Хитойдан ўтиб кетмаслиги мумкин. Бироқ, америкаликлар таълим, маҳаллий иқтисодий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, бизнес алоқаларини ўрнатиш ва турли хизматлар провайдерларини қидиришда сезиларли устунликка эга”, – дейди Уэсли Александр Хилл.

Вашингтондаги «The New Lines Institute for Strategy and Policy»нинг Евроосиё хавфсизлиги ва фаровонлиги департаменти катта директори Камран Бухорийнинг сўзларига кўра, Марказий Осиё ҳар қандай янги АҚШ маъмурияти учун стратегик муҳим минтақа ҳисобланади.

Камран Бухари
Фото:Рустем Қожибаев\Kazinform

Экспертнинг сўзларига кўра, Обама маъмурияти ташаббуси билан ташкил этилган “C5+1” платформаси Трамп маъмурияти томонидан тўхтатилган, кейин эса Байден маъмурияти даврида, 2023 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида давлатлар раҳбарлари даражасида давом эттирилган. Лекин бу етарли эмас.

Камран Бухорий фикрича, АҚШ Марказий Осиёдаги фаоллигини ошириши керак, чунки бу минтақа дунёда АҚШнинг таъсири энг паст бўлган ягона минтақа бўлиб, аввалги президентлар маъмурияти бунга етарлича эътибор бермаган.

Маргарет Тэтчер номидаги «Heritage Foundation» эркинлик маркази тадқиқотчиси Томас Дэнсга кўра, аввалги икки маъмуриятнинг Марказий Осиёга нисбатан сиёсати фарқлардан кўра кўпроқ ўхшашликларга эга эди, бироқ асосий нарса Қўшма Штатларнинг минтақадаги фаол иштирокида.

Томас Дэнс
Фото:Рустем Қожибаев\Kazinform

Экспертнинг фикрича, ҳар икки сиёсий партия Қозоғистонга “Доимий нормал савдо алоқалари” (PNTR) мақоми берилиши керак, деган фикрда.

«Caspian Policy Center» хавфсизлик ва сиёсат дастурлари раҳбари, элчи Ричард Хогленднинг фикрича, ҳокимиятга қайси партия келмасин, АҚШнинг ташқи сиёсат, жумладан, Марказий Осиёга нисбатан анъанавий позицияси ўзгармайди.

Элчи янги президент Марказий Осиёга давлат ташрифини амалга ошириши, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси даражасида мунтазам ташрифлар ташкил этиши, шунингдек, минтақанинг юқори раҳбарларини расмий учрашувлар учун Оқ уйга таклиф қилиши кераклигини таъкидлади.

Ричард Хогленд
Фото:Рустем Қожибаев\Kazinform

Ричард Хогленд АҚШ президенти ҳеч қачон Марказий Осиёга ташриф буюрмаганини қайд этди. Фақат 1993 йилда Билл Клинтон даврида АҚШнинг 45-вице-президенти Альберт Гор Қозоғистонга ташриф буюрган.

Бошқа бир тахминга кўра, Трампнинг янги маъмурияти мутлақо кутилмаган ҳаракат қилиши мумкин. Трампнинг ташқи сиёсати анъанавий равишда ўз вақтида келишувларга эришишга қаратилган юзма-юз музокараларга таянган. У Қўшма Штатларга дарҳол ва кўринадиган фойда келтирмайдиган мажбуриятларни юклайдиган узоқ муддатли иттифоқлардан қочади. Хусусан, Трамп Россияда Владимир Путин, Венгрияда Виктор Орбан, Туркияда Режеп Таййиб Эрдоған каби ҳокимиятни мустаҳкам эгаллаб турган етакчилар билан ишлашни афзал кўради.

Шу нуқтаи назардан қараганда, Трамп Россия билан тинчлик музокаралари олиб бориш орқали Украинадаги кескинликни тугатишга ҳаракат қилади, деган тахмин бор. У Россия билан муносабатларни тўғирлайди ва Хитой ва Эрон билан қарама-қаршиликка дуч келади.

Агар АҚШ ва Россия ўртасидаги кескинлик пасайса, Марказий Осиё давлатлари ҳам уйғун сиёсат юритиш имкониятига эга бўлади. Бироқ Американинг Пекин ва Теҳронга босими Марказий Осиё давлатларининг бу минтақалардаги манфаатларига дахл қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп АҚШ президентлиги сайловларида ғалаба қозонгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар