Доллар курси яна 11 тенгега арзонлашди

None
None
ALMATY. Kazinform – Қозоғистон фонд биржаси (KASE)даги тонгги савдолар якунларига кўра, доллар тенгега нисбатан яна қадрсизланди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 29 март кечки пайтга нисбатан 11,44 тенгега пасайиб, 1 доллар курси 458,76 тенгени ташкил қилди.

Миллий банкнинг 30 мартдаги расмий курси бўйича 1 доллар 471,30 тенге бўлиб турибди.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 455,49 тенге, сотиб олиш 460,69 тенгени ташкил қилмоқда.

Нур-Султанда эса тегишинча 451,19 ва 457,30 тенге.

Эслатиб ўтамиз, кеча Қозоғистонда доллар 10 тенгега арзонлашганди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram