11:41, 29 Март 2022 | GMT +5
Доллар курси Қозоғистонда кескин тушиб бормоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон фонд биржаси (KASE)даги тонгги савдолар якунларига кўра, АҚШ долларининг тенгега нисбатан курси яна қадрсизланди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Эрталабки савдолар натижаларига кўра, доллар курси 28 март оқшомига нисбатан 10,13 тенгега пасайиб, 1 АҚШ доллари 473,61 тенгега тенг бўлди.
Миллий банкнинг 29 мартдаги расмий курси 1 доллар учун 484,49 тенге этиб белгиланди.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 467,43 тенге, сотиб олиш 473,06 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда эса тегишинча 466,67 ва 472,08 тенге.
Эслатиб ўтамиз, кеча Қозоғистонда доллар 5 тенгега арзонлашганди.
Муаллиф: Алма Муқанова