Қозоғистонда доллар 5 тенгега арзонлашди

None
None
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгенинг 1 долларга нисбатан нархи пасайди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Эрталабки савдолар натижаларига кўра, доллар курси 27 март оқшомига нисбатан 5,16 тенгега пасайиб, 1 доллар учун 489,10 тенгега тенг бўлди.

Миллий банкнинг 28 мартдаги расмий курси 1 доллар учун 494,16 тенгени ташкил этади.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 484,96 тенге, сотиб олиш 490 тенгени ташкил қилмоқда.

Нур-Султанда сотиш нархи - 485,49 тенге, сотиб олиш нархи эса 490,07 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар
telegram