Доҳадаги ҳужумда Қатар ички хавфсизлик кучлари ходими ҳалок бўлди
ASTANА. Кazinform - Исроилнинг Доҳага уюштирган ҳужуми натижасида ички хавфсизлик кучлари ходими ҳалок бўлди, бир неча киши яраланди, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.
Бу ҳақда Қатар ахборот агентлиги (QNA) хабар берди.
- Бадер Саад Муҳаммад ал-Ҳумейдий ал-Дусарий ҳужум содир бўлган ҳудудда хизмат вазифасини бажараётиб ҳалок бўлди, яна бир қанча хавфсизлик ходимлари яраланди, дея хабар берди QNА егентлигига мамлакат ички ишлар вазирлиги.
Қатар ички ишлар вазирлиги ваколатли органлар ҳужум содир этилган ҳудудда текширув ва хавфсизликни таъминлаш бўйича ўз ишини давом эттираётганини тасдиқлади.
Мамлакат ички ишлар вазирлиги ички хавфсизлик кучлари билан ҳамкорликда вазиятни диққат билан кузатиб бораётгани ҳамда фуқаролар ва мамлакат аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўраётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Қатар пойтахтида портлаш содир бўлган эди.