«Диплом билан қишлоққа» дастури доирасида бюджет кредитлари миқдори 2,5 минг БҲМгача оширилади

«Диплом билан қишлоққа» дастури доирасида кредитнинг максимал миқдори 1 500 БҲМ бўлиб, ҳозирда уни ошириш чоралари кўриляпти. Яъни, бюджет кредитлари миқдорини 2 000-2 500 БҲМгача, улгуржи тўловни 100 БҲМдан 200 БҲМгача, яъни 2 баробар ошириш бўйича таклифлар йиғиш бўйича топшириқ берилди. Ҳозирда бу йўналишда ишлар олиб бориляпти», - деди вазир ўринбосари.
Шу билан бирга, у қишлоқларнинг инфратузилма масалаларини ҳал этиш воситаларидан бири «Овул - юрт бешиги» лойиҳаси эканини таъкидлади.
«Ушбу лойиҳа 2019 йилдан бери амалга ошириб келиняпти. 2019-2022 йилларда 1 031 қишлоқ аҳоли пунктида 3 700 га яқин лойиҳа амалга оширилди. Бунда жами 326 миллиард тенге сарфланган. 2023-2025 йилларда бюджетдан трансфертларни кўриб чиқиш чоғида ҳар йили 102,2 миллиард тенге ажратилади», - деди Бауиржан Омарбеков.
Муаллиф: Марлан Жиембай