17:16, 09 Декабрь 2024 | GMT +5
Димаш Қудайберген энг яхши «Мәдениет қайраткері» деб топилди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонни дунёга таниётган хонанда Димаш Қудайберген навбатдаги мукофотга сазовор бўлди.

«Халықтың сүйіктісі-2024» 14-чи миллий мукофоти якунлари эълон қилинди. Энг нуфузли давлат мукофоти ўнта номинация бўйича берилди. Қозоғистон Республикаси халқ артисти Димаш Қудайберген тўртинчи бор йилнинг «Мәдениет қайраткері» деб топилди”, - дейилади хабарда.
Ғолибларни тақдирлаш маросими 2025 йил 16 январь куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Димаш Қудайберген яқинда Дубайда нуфузли мукофот билан тақдирланган эди.
Италиянинг «Pensiero» нашри Димаш Қудайберген ҳақида мақола чоп этган.