Димаш Қудайберген Дубайда нуфузли мукофот лауреати бўлди

ASTANA. Kazinform - Машҳур қозоғистонлик хонанда Димаш Қудайберген Дубайда DIAFA мукофотини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform.

Димаш
Фото: instagram

Хонада Instagram саҳифасида ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

— Санъатга қўшган ҳиссаси учун DIAFA мукофоти учун раҳмат. Раҳмат, Дубай, раҳмат DIAFA”, — деб ёзди Димаш.

DIAFA (Distinctive International Arab Festivals Awards) - ҳар йили Дубайда топшириладиган халқаро мукофот. У турли мамлакатлардан келган таниқли шахсларни санъат, маданият, бизнес ва гуманитар ишларга қўшган ҳиссалари учун тақдирлайди. Лауреатлар ютуқлари ва халқаро майдондаги таъсири учун танланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Димаш Қудайберген Қозоғистоннинг Хитойда туризм йили якунига бағишланган халқаро форумда «Киелі мекенім» қўшиғига янги клип тақдим этган эди.

Сўнгги хабарлар