Денис Евсеев Мексикадаги саралаш турнирида финалга чиқди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи Денис Евсеев (АТР рейтингида 307-ўрин) Сан-Луис-Потосидаги (Мексика) турнирнинг асосий тўр баҳси учун кураш олиб боради, дея хабар беради Kazinform Sports.kz сайтига таяниб.

Денис Евсеев ярим финалда мексикалик Алан Фьеррос (872-ўрин) билан ўйнади ва уни икки сетда мағлуб этди - 7:6, 6:4. Финалда қозоғистонлик теннисчи Матиас Зукас (Аргентина, 488-ўрин) – Колин Синклер (Шимолий Мариана ороллари, 418-ўрин) ўртасидаги ўйин ғолиби билан учрашади. Сан-Луис-Потосидаги «Челленжер»нинг мукофот жамғармаси 80 000 долларни ташкил қилади. Ғолиб 10 840 доллар ишлаб олади ва 75 рейтинг очкосига эга бўлади.

Денис Евсеевнинг бу йилги энг яхши ютуғи - Анапоимадаги (Колумбия) турнирнинг чорак финалига чиқиши.

Фото: sports.kz


Сўнгги хабарлар
telegram