Давлат раҳбари Тожикистон Президентига табрик телеграммаси йўллади

ASTANА. Kazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Эмомали Раҳмонни Тожикистон миллий байрами – Мустақиллик куни билан табриклади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Тоқаев ва Раҳмон
Фото: Ақорда

– Мамлакатларимиз кўп асрлик анъанавий дўстлик ва ўзаро ёрдамга, халқларимизнинг туб манфаатларига таянган ҳолда муносабатларни чинакам стратегик шерик ва иттифоқчи сифатида йўлга қўя олди. Ишончим комилки, биз биргаликда қозоқ-тожик интеграцияси салоҳиятини икки томонлама, шунингдек, минтақавий ва халқаро ҳамкорлик даражасида намойиш этишда давом этамиз, — дейилади телеграммада.

Қасим-Жомарт Тоқаев Эмомали Раҳмонга масъулиятли лавозимида муваффақиятлар, қардош тожик халқига фаровонлик тилади.

Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Гордана Силяновска-Давковани Шимолий Македония Республикасининг миллий байрами – Мустақиллик куни билан табриклаган эди.

Сўнгги хабарлар