Давлат раҳбари Silk Way Star халқаро лойиҳаси иштирокчиларини табриклади

АSTANА. Кazinform - Ҳурматли Silk Way Star иштирокчилари! Бугун нуфузли халқаро санъат танлови якунланмоқда. Барчангизни чин дилдан табриклайман!, дейлилади Президент табригида.

Ақорда
Фото: Ақорда

Бу ҳақда Акорда матбуот хизмати хабар берди.

— Бу — Осиё мамлакатларининг маънавий интеграциясини мустаҳкамлайдиган ва халқларимиз дўстлигини мустаҳкамлайдиган ноёб ташаббус. Silk Way Star - маданий дипломатиянинг ёрқин акси, халқларимизнинг анъаналари ва ижодкорлигини намойиш этувчи ажойиб лойиҳадир. Бундай кенг кўламли тадбирлар бизнинг бирлигимизни мустаҳкамлайди ва умумий қадриятларимизни ҳар томонлама тарғиб қилади. Ушбу ноёб лойиҳани муваффақиятли амалга оширишга катта ҳисса қўшган China Media Group медиа корпорациясига самимий миннатдорчилик билдираман, — деди Президент.

Шунингдек, Давлат раҳбари Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Малайзия, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Жанубий Кореядан келган истеъдодли инсонлар жуда юқори даражада чиқиш қилишганини ва миллионлаб томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинганини таъкидлади.

- Барчангизга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ишонаманки, келажакда ҳам улкан марраларни забт этишда давом этасиз! Сизларга соғлиқ ва омад тилайман!, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Осиёнинг биринчи вокал мега-лойиҳаси - Silk Way Starнинг якуний шоуси Jibek Joly телеканалида намойиш этилмоқда. Лойиҳа тахминан 1 миллиард кишини қамраб олади.

Сўнгги хабарлар